

Тож Теҳрон қатъий шартлар қўйишини, жамоанинг турнирдаги иштироки уларнинг бажарилишига боғлиқлигини айтди.
"Биз ФИФАга кутилмаларимиз ҳақида хабар берамиз. Агар улар буни бажара олса, биз албатта иштирок этамиз. Аммо агар бу масалалар ҳал қилинишига кафолат бўлмаса, унда ҳеч ким бизни ёки тизимимиз асосларини ҳақорат қилишга ҳақли эмас", – деди Тож.
Мансабдор шахс гап нафақат футболчиларнинг жисмоний хавфсизлиги, балки Ислом Республикасига ҳурмат ҳақида ҳам кетаётганини айтди.



