

Рўйхатда Испаниянинг "Реал Мадрид" клуби 9,5 миллиард доллар қиймат билан етакчилик қилмоқда. Қайд этиш лозимки, "Қироллик клуби" кетма-кет бешинчи йил рейтингнинг 1-поғонасини банд этиб келмоқда.
Иккинчи ўринни Испаниянинг "Барселона" клуби (7,5 млрд доллар), учинчи ўринни эса Англиянинг "Манчестер Юнайтед" клуби (7,2 млрд доллар) эгаллади.
Шунингдек, кучли ўнликдан Англиянинг "Ливерпуль" (6,2 млрд), Франциянинг ПСЖ (5,8 млрд), Германиянинг "Бавария" (5,7 млрд), Англиянинг "Манчестер Сити" (5,5 млрд), "Арсенал" (5,4 млрд), "Челси" (4,2 млрд) ва "Тоттенхэм" (3 млрд) клублари жой олган.


