

Учрашув бугун Будапештдаги (Венгрия) "Пушкаш Арена" стадионида бўлиб ўтади.
"Нимани маслаҳат берган бўлардим? Одатда нима иш қилган бўлсанг, шуни бажар ва хотиржам бўлишга ҳаракат қил, гарчи бунинг иложи йўқлигини билсам ҳам. Жамоага қатъий ишонч сингдир. У буни қандай қилишни билади. У футболчиларни мендан кўра яхшироқ танийди. Жамоа бутун мавсум давомида кўрсатган жипсликни сақлаб қол, шунинг ўзи етарли бўлади", – дея Венгернинг сўзларини келтирмоқда "Арсенал" расмий сайти.



