Лига 1'нинг янги мавсум учун сўнгги иштирокчиси аниқ бўлди

30 май 2026, 01:56
Францияда Лига 1 учун ўтиш ўйини жавоб баҳси ўтказилди.

Унда "Ницца" ўз майдонида "Сент-Этьен"ни 4:1 ҳисобида мағлуб этиб, юқори лигада қолиш вазифасини уддалади.

Томонларнинг дастлабки учрашуви 0:0 ҳисобида якунланганди.

Маълумот учун, "Ницца" якунланган мавсумда Лига 1'да 16-ўринни, "Сент-Этьен" эса Лига 2'да 3-ўринни эгаллаганди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: championat.asia