"Интер" "Ливерпуль" ярим ҳимоячиси учун 25 млн евро тўлашга тайёр

30 май 2026, 10:05
"Интер" клуби "Ливерпуль" ярим ҳимоячиси Кёртис Жонсни сотиб олмоқчи.

Бу ҳақда таниқли инсайдер Николо Скира хабар бермоқда.

"Нерадзурри" 25 ёшли инглиз футболчиси учун 25 миллион евро таклиф қилишни режалаштирмоқда. Футболчининг ўзи ҳам Италия жамоасига қўшилишга тайёр. Шу билан бирга, "қизиллар" келишувга футболчининг кейинги сотувидан маълум бир фоиз олиш бандини ҳам қўшмоқчи.

Жонс "Ливерпуль" академияси тарбияланувчиси ҳисобланади. Унинг амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ёзигача мўлжалланган. Хавбек мерсисайдликлар сафида жами 228 та ўйинда майдонга тушиб, 22 та гол урди ва 25 та голли узатмани амалга оширди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: https://x.com/NicoSchira