

"ФИФА президентлик сайлови даври бугундан бошланади. Бу мен учун шараф. Сизга, делегация вакилларига, келаси йили бўлиб ўтадиган ФИФА президентлик сайловида номзодлардан бири бўлишимни айтмоқчиман", – деди Инфантино.
56 ёшли Инфантино 2019 йилдан бери ФИФАни бошқариб келмоқда. ФИФА президенти этиб тайинланишидан олдин 2009 йил октябрь ойидан УEФА Бош котиби лавозимида ишлаб келган.



