"Муаммолар бор. лекин, мен ҳеч нарсадан афсусланмайман". Инфантино — АҚШ, Канада ва Мексикада ЖЧ ўтказилиши ҳақида

11 июн 2026, 09:25
ФИФА президенти Жанни Инфантино футбол бўйича жаҳон чемпионати АҚШ, Мексика ва Канадада бўлиб ўтишидан афсусланмаслигини маълум қилди.

"Мен ҳеч нарсадан афсусланмайман. Охирги 30 йилдан бери тадбирлар ташкил этиш билан шуғулланаман. Мен катта ва кичик муаммоларни ҳал қилишга ўрганиб қолганман. Уч ярим йил олдинги матбуот анжуманида муаммолар эҳтимол бундан ҳам жиддийроқ эди.

Муаммолар бор. Бундай миқёсдаги тадбир учун бу нормал ҳолат. Уларнинг бир қисми АҚШда, бир қисми Канадада, яна бир қисми Мексикада юзага келмоқда. Умид қиламанки, биз уларнинг барчасини ҳал қила оламиз. Катта эҳтимол билан йўқ, лекин биз қўлимиздан келган барча ишларни қиламиз", — дея Инфантинонинг сўзларини келтиради The Athletic.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: he Athletic

Сўнгги янгиликлар

Барча ›