

- Ўйин ҳақида фикрингиз…
- Аввало Бекобод мухлисларини бугунги ғалаба билан табриклайман. Бугун иккита кучли ва ўз олдига мақсад қўйган жамоа кураш олиб борди. Майдонда яхши кураш кечди деб ўйлайман. Ўйинни тўлиқ назорат қилдик ва бир нечта вазиятларга эга бўлдик. Негадир охирги турларга келиб жамоамизда оқсаш кузатиляпти: яъни вазиятларни голга айлантира олмаяпмиз. Албатта, бунинг устида ишлаймиз, ҳали олдинда ўтиш ўйинлари бор. Ўтиш босқичи умуман бошқача руҳда кечади, биз ўз олдимизга қўйилган вазифани уддалашга ҳаракат қиламиз.
- Жамоангиз ўтиш ўйинида "ФарДУ" жамоасига қарши баҳс олиб боради…
- Бу бутунлай бошқача руҳдаги учрашув бўлади. Мақсадимиз ғалаба қозониб кейинги босқиxга чиқиш. "ФарДУ" ҳам яхши жамоа, уларнинг таркибида ҳам яхши футболчилар бор. Осон баҳс кечмаслиги аниқ. Биз ҳам бор кучни ташлаймиз. Фақат ғалабани кўзлаяпмиз.



