Вадим Шодиматов: "Ҳужумларни чиройли якунлай олмадик"

admin
10 ноя 2026, 12:20
Пролига 26-туридан ўрин олган "Металлург" – "Арал" (1:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Вадим Шодиматов матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида фикрингиз…
- Босим остидаги баҳсни ўткадик. Баҳс иккала жамоа учун ҳам қийин кечди. "Металлург"ни ғалаба билан табриклайман. Бизга озгина омад етишмади. Ҳужумларни чиройли якунлай олмадик. Футболда шунақа: бугун ютсанг, эртага ютқазиб қўйишинг мумкин.

- "Арал" муддатидан олдин Пролига ғолиблигини қўлга киритиб, Суперлига йўлланмасига эга чиқди. Шундан сўнг кейинги ўйинларга жамоани тайёрлаш, футболчиларни руҳлантириш қандай кечди?
- Муддатидан олдин вазифани бажариш катта иш. Мен йигитларга бизга қарши рақиблар икки баробар куч билан ўйнашини бир неча бор айтдим. Етакчиларга қарши ҳар бир жамоа бор кучи билан ўйнайди. Ўз навбатида биз ҳам ғолиб сифатида ўйинларни ўтказишга ҳаракат қилдик.

- Бу мавсум "Арал" учун энг қийин учрашув қайси бўлди?
- Осон ўйинлар деярли бўлмади, биринчи турдан то охирги тургача қизиқ мавсумни ўтказдик. Бизга қарши ҳамма бор кучи билан ўйнади.

- Суперлига йўлланмаси учун кимда имконият юқори? "Шўртан", "Металлург", "ФарДУ" ёки "Олимпик-MobiUz”?
- Кимнидир алоҳида ажратиб кўрсатиш қийин, чунки сиз санаб ўтган жамоалар футбол ўйнашни хуш кўради. Менга ҳар бир жамоанинг ўйини ёқди, барча жамоалар ўзига яраша кучли.

Ўхшаш янгиликлар


adminМуаллиф
Манба: Championat.asia