UZ

Сўнгги янгиликлар

02:58Европа лигаси. "Рома", "Фенербаҳче" рақибига имконият қолдирмади ва барча натижалар  0 02:58Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" йирик ғалабага эришди ва бошқа натижалар  0 02:20Беппе Маротта "Ливерпуль"дан учралган мағлубият ҳақида: "Кучлилар ҳар доим ҳам ютавермайди"  2 01:42Бензема: "Улар бир-бирини тушунмаяпти"  1 01:18Тьерри Анри: "Реал"да 90 фоиз футболчиларга, 10 фоизи мураббийга боғлиқ"  0 00:53Конференциялар лигаси. "Аз Алкмаар"дан йирик, "Фиорентина"дан кичик ҳисобда ғалаба ва бошқа натижалар  0 00:45Европа лигаси. "Бетис"дан ишончли ғалаба, "Ноттингем"дан қийин ғалаба ва бошқа натижалар  0 00:25"Арсенал" икки ҳужумкор ярим ҳимоячига қизиқиш билдирмоқда  0 23:43Франция чемпионати аутсайдерида мураббий истеъфога чиқарилди  0 23:16Варди энг яхшиси!  1 22:46Эшитдик-да! "Арал" Суперлигага чиқса, футболчиларга автомобил берилади  10 22:30"Челси" "Барселона" ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  3 22:13Ҳиндистонда Мессига ҳайкал қўйилади  5 21:59"Нефтчи" мураббийлар штабида Греция ва молдовалик мураббийлар иш бошлайди  5 21:44Ҳоланд Салоҳни шарманда деган Каррагер ҳақида: "Уни кўрсам асабим бузилади"  9

Икром Алибоев: "Англияда мураббий имзоси кўринмаяпти, Испаниядан чемпионликни кутмоқдаман" Янгиликлар

Икром Алибоев: "Англияда мураббий имзоси кўринмаяпти, Испаниядан чемпионликни кутмоқдаман"

Ўзбекистонлик ярим ҳимоячи Икром Алибоев Европа чемпионатида жамоаларнинг ўйинлари ва кутилмаган натижаларга ўз муносабатини билдирди.

- Европа чемпионати стартидаги натижалар қандай таассурот қолдирди?

- Унчалик ҳам хайратга солгани йўқ. Грандлар ўз ўйинларини ютишди, холос. 

- Англия, Франция, Италия илк турда кичик ҳисобларда ғалаба қозонди. Юқори мақсад қўйган жамоалар учун бу оддий ҳолатми?

- Бу катта турнир. Шундай экан ғалабанинг катта ёки кичиги бўлмайди. Ўйин борасида Франция Италия ва Англиядан яхшироқ кўринди. Таркиб Англияда энг зўрларидан бири. Лекин ўйини сустроқ. Мураббий имзоси кўринмаяпти. Менимча, Саутгейт учун бу охирги мусобақа. Италия қандай таркибда бўлмасин доим грандлар қаторида бўлган ва шундай кичик ҳисоблар билан финалларга чиққан. 

- Қайси терма жамоага мухлислик қиляпсиз ва қандай натижа кутяпсиз?

- Испания ва албатта чемпионлик. 

- Хорватия, Бельгиянинг натижалари қанчалик кутилган ёки кутилмаган бўлди?

- Хорватиянинг мағлубиятини тушуниш мумкин. Улар бўлажак чемпионларга енгилди. Бельгия бироз ажаблантирди ва ўз даражасида ўйнамади. Балки босқичма-босқич кучайиб борар. Европа чемпионатида ҳозирча энг яхши жамоа Германия бўлиб турибди. Германия, Испания ва Франциядан биттаси аниқ финалда иштирок этса керак. 

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика