

18 ёшли вингер учрашувнинг 71-дақиқасида майдонга тушган эди.
"Жаҳон чемпионатидаги илк ўйин ва биз бир очкони қўлга киритдик. Бу узоқ давом этадиган мусобақа эканлигини ва мақсадимиз ҳали олдинда эканини биламиз. Меҳнат қилишда давом этамиз. Ҳаммаси биз хоҳлагандек бўлади, бунга шубҳа қилманг.
Жароҳатдан сўнг менга яна майдонга тушиш имкониятини бергани учун Яратганга, шунингдек, ҳар бир қадамимда доим ёнимда бўлиб, мени қўллаб-қувватлаган оиламга миннатдорчилик билдирмоқчиман", — деб ёзди Ямаль.



