

Испания терма жамоасининг 74% тўп назоратига қарамай, Кабо-Верде бутун ўйин давомида бор-йўғи битта фол ишлатди. OptaJoe нашрининг X ижтимоий тармоғидаги саҳифасида хабар беришича, бу жаҳон чемпионатлари учрашувлари тарихидаги (1966 йилдан бери) энг кам кўрсаткичдир.
Эслатиб ўтамиз, ЖЧ-2026 баҳсида Испания ва Кабо-Верде терма жамоалари 0:0 ҳисобида дуранг ўйнашган эди.
"H" гуруҳининг 2-турида Испания миллий жамоаси Саудия Арабистони билан (21 июнь), 3-турда эса Уругвай билан (27 июнь) тўқнаш келади. Кабо-Верде эса 2-турда Уругвай (22 июнь), 3-турда эса Саудия Арабистони (27 июнь) билан куч синашади.



