“Икки марта ўлимдан қолганман”. Германия терма жамоаси ҳужумчиси соғлиғидаги муаммолар ҳақида гапириб берди

Sherzod Nurmatov
20 авг 2026, 23:23
“Штутгарт” ва Германия миллий терма жамоаси ҳужумчиси Дениз Ундав озиқ-овқат аллергиясидан азият чеккани ва шу сабабли икки бор ўлим ёқасига келиб қолганини тан олди.

Подкастлардан бирида футболчидан унинг таом танлови — хусусан, сушини яхши кўриш-кўрмаслиги ҳақида сўрашди.

“Ҳа, лекин фақат лосось балиғи билан ёки вегетарианча турларини ейман. Чунки креветка истеъмол қилолмайман. Менда икки марта кучли аллергик реакция кузатилган ва ҳар иккаласида ҳам зўрға ўлимдан қолганман. Бундай пайтда бутун танам шишиб кетади ва нафас ололмай қоламан”, – деди Ундав.

Унинг аниқлик киритишича, бу аллергия омар ва мидияларни ўз ичига олган бошқа денгиз маҳсулотларига ҳам тегишлидир.

Ундав 2025/26 йилги мавсум “Штутгарт” сафида 46 та ўйин ўтказиб, 25 та гол урди ва 14 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: The Sun

Сўнгги янгиликлар

Барча ›