Маттеус: "Роналду энди Португалия терма жамоаси футболчиларининг ҳурмати ва хайрихоҳлигидан фойдалана олмаяпти"

Sherzod Nurmatov
5 окт 2026, 19:20
Германия терма жамоаси таркибида жаҳон ва Европа чемпиони Лотар Маттеус Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду билан боғлиқ вазият бўйича фикрларини билдириб ўтди.

41 ёшли футболчи Миллатлар Лигаси гуруҳ босқичи доирасида Данияга қарши баҳс (4:2) олдидан Португалия терма жамоаси қароргоҳини тарк этганди. ОАВ хабарларига кўра, ҳужумчи ва Жезуш ўртасида низо келиб чиққан, аммо 72 ёшли мутахассис улар ўртасида ҳеч қандай тушунмовчилик йўқлигини таъкидлаган.

"У фантастик, олқишларга муносиб фаолиятни бошдан кечирди. Футбол учун шу қадар кўп иш қилдики, биз ундан фақат миннатдор бўлишимиз мумкин. Балки шу сабабли ҳам унинг терма жамоадан кетиши янада муносиброқ тарзда бўлиши керак эди. У бундай муносабатга лойиқ эмасди.

Назаримда, муаммо шунчаки мураббий билан муносабатлар ва уни захирада қолдирилгани билангина чекланиб қолмайди. Менимча, Роналду эндиликда жамоадаги шерикларининг ҳам ҳурмати ва хайрихоҳлигига эга бўлолмаяпти", – деди Маттеус RTL эфирида.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: RTL