Эрон Про лигаси. "Персеполис" ўз уйида йирик ғалабага эришди, Сергеев ва Ўрунов майдонга тушди
30 авг 2026, 01:35
Эрон Про лигаси 4-тур доирасидаги "Персеполис" — "Малаван" ўйини бўлиб ўтди.
Мезбонлар сафида ҳужумчи Игорь Сергеев ўйинни асосий таркибда бошлади ва 86-дақиқада алмаштирилди, ярим ҳимоячи Остон Ўрунов эса 72-дақиқада ўйинга қўшилди.
Баҳс “Персеполис”нинг 3:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.