"Манчестер Сити"нинг собиқ раҳбари клуб раҳбариятини лавозимидан четлатишга чақирди

30 сен 2026, 09:35
"Манчестер Сити"нинг собиқ раиси Дэвид Бернштейн молиявий қоидабузарликлар иши бўйича суриштирув фонида клуб директорлар кенгашининг фаолияти ҳақида фикр билдирди.

"Мен яна бир масалани кўтармоқчиман — бу директорлар кенгашининг мавқеидир. Клуб директорлари, жумладан, кўп йиллардан бери шу лавозимда ишлаб келаётган ва шу даврнинг барча босқичларини босиб ўтган бош директор клубни ҳар томонлама бошқариш учун жавобгардирлар.

Яна бир бор таъкидлайман: агар бу бирор-бир оммавий компания бўлганида, ўйлайманки, бундай жиддий вазиятда директорлар апелляция бўлиш-бўлмаслигидан қатъи назар, ушбу масала бўйича якуний қарор қабул қилингунига қадар истеъфога чиқиши ёки вақтинча четлатилиши керак эди. Ҳозирги раҳбарият ўзига бўлган ишончни сақлаб қолган ҳолда фаолиятини давом эттира олишига ишонмайман. Гарчи Абу-Дабилик эгалари бундай истиқболдан жуда хурсанд бўлишларига шубҳам бор. Узоқ вақт давомида тизимли қоидабузарликларга алоқадор бўлган директорлар кенгаши қандай обрў ва ишончга эга бўлиши мумкин?" — дейди Бернштейннинг сўзларини "TalkSPORT" келтириб.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: TalkSPORT

Сўнгги янгиликлар

Барча ›