UZ

Сўнгги янгиликлар

08:20Саудия қироли кубоги. "Олтин тўп" соҳиблари майдонга тушмаган баҳсда "Ал Насср" ва "Ал Иттиҳод" кейинг босқичга чиқди  0 07:48Ҳусанов жароҳат сабабли "Манчестер Сити"нинг нечта учрашувида майдонга тушмаслиги маълум  5 02:24Италия кубоги. "Милан" "Лечче"га қарши учрашувда навбатдаги ишончли ғалабасини қайд этди  2 02:20Ла Лига. "Реал Мадрид" меҳмонда "Леванте"ни йирик ҳисобда таслим этди  14 02:10Англия лига кубоги. "Ливерпуль" ва "Челси" ўз учрашувларида ғалаба қозониб, кейинги босқичга йўл олишди  2 00:30Кейн Англияга қайтмишни режалаштирмаяпти  2 23:54"Барселона"га "Камп Ноу"да ўйнашга рухсат беришмади. Стадионда хавфсизлик билан боғлиқ муаммолар мавжуд бўлиши мумкин  5 22:52Ўзбекистон U-16 терма жамоаси ўртоқлик учрашувида Венгрияга ютқазди  3 22:27Биринчи лига. "Локомотив"лардан 5тадан гол, Бухоро дербисида талабалар ғолиб ва бошқа натижалар  0 22:03Неймар "Олтин тўп" натижалари ҳақида: "Рафиньянинг 5-ўринда туриши - шунчаки масхарабозлик"  14 21:35U-21 биринчилиги. Пешқадамлардан дуранглар, Фарғонада 4:4 ва бошқа натижалар  0 20:54Лапорта "Реал"нинг "Олтин тўп"ни бойкот қилиши ҳақида: "Спортда ютқазишни ҳам билиш керак"  48 20:25FIFA клубларни қўллаб-қувватлаш дастурини эълон қилди. Суперлига клублари қанча пул ишлаб олади?  2 20:00Аморим: "Моуринью – португалиялик энг яхши мураббий"  0 19:38"Насаф" – "Ал Ҳилол" учрашуви чипталари қачон сотувга чиқади?  11

Ички ҳиссиёт. "Насаф" Тошкентда, АГМК Наманганда очко олади Янгиликлар

Ички ҳиссиёт. "Насаф" Тошкентда, АГМК Наманганда очко олади

Футбол қизиқ спорт тури.

Унда ҳар доим ҳам тахминлар, мулоҳазалар тўғри чиқавермайди. Лекин таваккал қилиш зарар қилмаслиги аниқ. "Насаф"нинг ўз майдонида "Бунёдкор"дан очко йўқотишини ҳамон мендан кўрадиганлар етарлича. "Аждарлар"нинг уйда "Нефтчи"га ютқазишига ким айбдор? Яъни журналист аҳмоқ эмаски, шунчаки ёзиб юбораверадиган. Барчаси аниқ фактлар, таҳлилларга асосланади. Қуйида яна бир бор ички ҳиссиётга таянган ҳолда чемпионликни қўлга киритиши мумкин бўлган қолган икки жамоанинг имкониятларини чамалашга ҳаракат қиламан. 

"Насаф" Тошкентда "Олимпик"дан очко олади

Бу дуранг ёки ғалаба бўлиши мумкин. Сафарда очко олиш бўйича тузилган жадвалда қаршиликлар энг яхши натижани қайд этиб турибди. Эътиборли жиҳати, 14та клуб орасида "аждарлар" меҳмонда мағлубиятга учрамаган ягона жамоа бўлиб турибди (Ўтган мавсумдаги натижасини яхшилади). 12та ўйин, 9та ғалаба, 3та дуранг. Рақиблар дарвозасини 22 бор ишғол қилган ва дарвозасидан 6та тўп олиб чиққан. Умумий ҳисобда 30 очко жамғаришни уддалади. Иккинчидан бу йил Тошкентга уч бор келган "Насаф" учта клубни ҳам мағлубиятга учратди. "Локомотив" (1:0), "Бунёдкор" (4:1), "Пахтакор" (1:0). Жамоа уйда кўп вазият яратади, лекин фойдаланиш яъни реализация паст. Сафардаги учрашув уйдагига нисбатан бироз камроқ голли вазият яратяпти. Аммо улардан фойдалана оляпти. "Насаф"да чемпионлик учун умид йўқолмаган. Қаршиликлар параллель кечадиган ўйинда "шерлар"нинг очко йўқотишига кўз тиккан ҳолда уч очко илинжида ҳаракат қилишади. 



АГМК Намангандан очко билан қайтади 

Олмалиқликлар финишга яқин ўйинни яхшигина кучайтира олишди. Бир қанча кўрсаткичлар борасида ҳам ўсиш кузатилди. Сўнгги 5та учрашув натижаларига кўра, АГМК "Пахтакор" ва "Навбаҳор"дан (13тадан очко) сўнг 12 очко билан учинчи ўринни эгаллаб турибди. Энг кўп гол уриш бўйича эса иккинчи ўринда. Миржалол Қосимов шогирдлари рақибларга 14та тўп совға қилди, дарвозасидан эса 2та гол ўтказиб юборди. Иккинчидан сафарда ёки уйда бўлсин ўзи яратган вазиятларнинг деярли барчасидан самара чиқара оляпти. Мисол учун АГМК ўтган турда "Олимпик" дарвозасига 6та аниқ зарба йўллаган ва уларнинг барчаси дарвозага кирган. Фарғонада "Нефтчи" билан баҳсда дарвоза томон берган 5та аниқ зарбадан 3таси гол билан якунланган. "Динамо"га қарши кечган ўйинда 7та аниқ зарбадан 4таси гол. Бу ўйинларда катта саҳнага чиққан Мартин Боаке рақиблар посбонларини 5 маротаба ранжитди. 

"Навбаҳор"да реализация ёмонмас. Аммо ўйин давомида АГМКга нисбатан голга тортадиган вазиятлар камроқ яратмоқда. Дейлик, "Металлург" билан баҳсда наманганликлар рақиб томонда 82 маротаба ҳужум қилган, уларнинг 49таси хавфли чиққан. Дарвозага 2та аниқ зарба берган. Уларнинг биттаси гол билан якунланган. 


Ўзаро ўйинларга назар соламиз, АГМК уч йилдан бери "Навбаҳор"дан сафарда очко тортиб олмоқда. Умуман жамоаларнинг Намангандаги охирги икки учрашувида ҳисоб очилмаган, 5 мавсумдан бери дарвозаларга биттадан ошиқ гол урилаётгани йўқ. Эртага "Навбаҳор" ғалаба учун майдонга тушади. Улар Тошкентда "Пахтакор"нинг мағлубиятига умид қилган ҳолда бор кучларини ишга солишлари табиий. АГМК мавсумни тўртинчи ўринда якунлаши аниқ бўлган. Меҳмонлар биринчи даврадаги мағлубиятга реванш олиш ва мухлисларни хурсанд қилиш мақсади остида тўп тепишади. 

Демак эртага стадионда кўришгунча, деб қоламиз. Жамоалар жангга тайёрмисиз? 

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика