

Суперлига
23-тур
"Нефтчи" – "Хоразм" 2:2
Фарғона. “Истиқлол” стадиони. 19:00
Голлар: Стипе Перица (Жамшид Искандеров) 25’, Жамшид Искандеров (Аброр Исмоилов) 62’ – Рафаэль Тавареш (Суннатуллоҳ Ҳамиджонов) 8’, Рафаэль Тавареш (Элзио Лоҳан) 36’
Бош ҳакам: Фирдавс Норсафаров
Ёрдамчи ҳакамлар: Элнур Дониёров, Зуфар Элибоев
Захира ҳаками: Алишер Абдувоҳидов
VAR: Достон Раҳмонов
AVAR: Алишер Раҳимқулов
Назоратчи: Вадим Агишев
Комиссар: Владимир Назаров
"Нефтчи": 1.Ботирали Эргашев, 4.Боян Цигер, 5.Икром Алибоев, 6.Иброҳимҳалил Йўлдошев (34.Фарруҳ Сайфиев, 74), 7.Аброр Исмоилов (71.Билолхон Тошмирзаев 84), 9.Хуршид Ғиёсов (8.Владимир Йовович, 46), 10.Жамшид Искандеров, 15.Нурмуҳаммад Абдуғаниев, 18.Стипе Перица (32.Зоран Марушич, 74), 22.Алишер Одилов (11.Асилбек Жумаев, 74), 52.Коффи Коуао.
Захира: 45.Акбар Тўраев, 21.Муҳсин Убайдуллаев, 27.Нурбек Сарсенбаев, 30.Рустамбек Фомин.
"Хоразм": 77.Умиджон Эргашев, 5.Аббос Отахонов, 9.Сардор Азимов (71.Умид Султонов, 75), 10.Рафаэль Тавареш (7.Темурбек Исмаилов, 84), 13.Элзио Лоҳан (8.Нодир Абдухолиқов, 75), 15.Диёр Ортиқбоев, 22.Суннатуллоҳ Ҳамиджонов, 55.Азизбек Пирмуҳаммадов, 88.Аброр Хўсинов, 94.Рустамжон Абдуҳамидов (79.Азиз Ахроров, 68), 96.Рафаэль Сабино (6.Нуржаҳон Музаффаров, 68).
Захира: 1.Машҳуржон Муҳаммаджонов, 3.Равшан Султонов, 12.Максим Ширяев, 17.Даниил Нугуманов.
УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ!
90. Иккинчи таймга ҳам 4 дақиқа қўшилди.
89. Зарбааа! Йовович бир қанча алдамчи ҳаракатлардан сўнг зарба йўллади, ноаниқ.
86. Зарбаа! Сайфиевнинг ўнг оёқдаги зарбаси хавфли, аммо ноаниқ чиқди.
84. “Нефтчи”да алмаштириш: Исмоилов ўрнига Тошмиршаев майдонга тушди.
84. “Хоразм”да алмаштириш: Тавареш ўрнига Исмаилов туширилди.
81. Ууух! Ортиқбоевнинг олис масофадан йўллаган зарбаси сал ноаниқ чиқди. У дарвозабон олдинга чиқиб кетганини ўз вақтида пайқаганди.
81. Ууух! Таварешнинг яхши ўйланган пасига шериклари улгуришмади.
76. Ууух! Ортиқбоевнинг пасидан сўнг Ахроров яқин масофадан ноаниқ зарба берди, қандай вазият эди-я!
75. “Хоразм”да 2 та ўзгариш: Лоҳан ўрнига Абдухолиқов, Азимов ўрнига Султонов учрашувни тугатиб қўяди.
74. “Нефтчи”да 3 та алмаштириш: Перица ўрнига Марушич, Йўлдошев ўрнига Сайфиев, Одилов ўрнига Жумаев туширилди.
74. Зарба! Азимовнинг бурчак зарбасидан оширган пасидан кейин Рафаэль Тавашер бош билан ноаниқ зарба йўллади.
73. Пирмуҳаммадовнинг узатмасидан кейин Цигер тўпни қайтарди.
71. Йўлдошев Азимовга нисбатан қоидани бузди.
70. Зарбаа! Йўлдошевнинг олисдан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.
68. “Хоразм”да 2 та ўзгариш: Сабино ўрнига Музаффаров, Абдуҳамидов ўрнига Ахроров ўйинга қўшилди.
65. Йовович катта тезликда олдинга ўтиб, жарима майдончаси ичига ёриб кирмоқчи бўлди, бироқ тўп ундан узоқлашиб кетиб қолди.
62. ГОЛ! Исмоиловнинг ҳаволатиб ошириб берган пасидан сўнг жарима майдончаси ичида бир ўзи қолган Искандеров бош билан гол урди — 2:2!

61. Ууух! Йововичнинг чапдан ўнг қанотга узатмасидан кейин Коауо кучли зарба йўллади, сал ноаниқ.
59. Зарбаа! Аброр Исмоиловнинг кучли зарбаси ноаниқ кўриниш олди.
57. Исмоилов ва Искандеров ён ҳакамга эътироз билдирмоқда.
55. Зарба! Азимовнинг ерлатиб берган зарбасига аниқлик етишмади.
54. Искандеров ва Исмоилов иштирокидаги комбинация Перица халақит қилгани боис тўхтаб қолди.
52. Ортиқбоев қарши ҳужумга ўтиш чоғида Коуао тўсиғига учради ва унга нисбатан қоидани бузди.
49. Ууух! Исмоиловнинг пасидан кейин Йўлдошев тривела услубида зарба йўллади, ноаниқ.
48. Зарбаа! Коффи Коауонинг чап оёқдан берган зарбасини Умид Эргашев қайтарди!
47. Зарба! Жамшид Искандеровнинг ерлатиб берган зарбасига аниқлик етишмади.
46. Иккинчи тайм бошланди!
46. “Нефтчи”да ўзгариш: Ғиёсов ўрнига Йовович баҳсни давом эттиради.
Биринчи бўлим якунланди. Танаффус!
45+3. Ууух! Коффи Коуаонинг кучли зарбаси устунга тегиб қайтди. Даҳшат!
45+3. Зарбаа! Искандеровнинг бурчак зарбасидан ошириб берган тўпини Цигер бош билан дарвозага йўналтирди, Эргашев ўз ўрнида!
45. Биринчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди.
43. Зарбаа! Коуаонинг пасидан кейин Перица бош билан зарба берди, сал ноаниқ.
42. Цигернинг дарвозабонга берган пасини Лоҳан эгаллаб олиб, олдинга интилди, бироқ унга Алибоев қаршилик қилди.
39. Тавареш яхши вазиятга чиқиб бориб, зарба йўллаётганди, бироқ бунга ҳимоячи тўсқинлик қилди. Вазият якунида офсайд борлиги ҳам маълум бўлди.
36. ГОЛ! Лоҳаннинг ҳаволатиб амалга оширган пасидан кейин Тавареш бош билан дарвозани ишғол қилди — 1:2!

32. Ууух! Цигер бурчакдан ошириб берилган тўпни дарвозага йўналтирди, бироқ ҳакам у дарвозабонга нисбатан қоидани бузди деб топди.
31. Зарбаа! Алишер Одилов бир неча футболчини алдаб, дарвоза томон зарба йўллади, тўп ҳимоячига тегиб майдонни тарк этди.
26. Гол VAR орқали текришиб чиқилди ва инобатга олинди.
25. ГОЛ! Искандеровнинг бурчак зарбасидан ошириб берган тўпини Стипе Перица боши билан дарвозана йўналтирди — 1:1!
24. Ууух! Алишер Одиловнинг кучли зарбасини Умид Эргашев қийинчилик билан бартараф этди.
22. Зарба! Лоҳан яқин масофадан зарба йўллади, Ботарила Эргашев ўз ўрнида!
20. Рафаэль Сабино майдон марказида Перицага нисбатан қўполлик ишлатди.
18. Зарба! Одиловнинг узатмасидан кейин Ғиёсов бош билан зарба берди, Умиджон Эргашев уни илиб олди.
16. Азимов қанотда Йўлдошевга нисбатан қоидани бузди.
13. Зарбаа! Одиловнинг ҳаволатиб амалга оширган узатмасидан кейин Перица бош билан зарба йўллади, ноаниқ.
10. Искандеровнинг бурчак зарбасидан амалга оширган узатмасидан сўнг Диёр Ортиқбоев тўпни узоқлаштирди.
8. ГОЛ! Рафаэль Тавареш Ҳамиджоновнинг келган пасни қабул қилиб олиб, кўкраги билан тўпни тўғрилаб, зарба берди ва дарвозани ишғол этди — 0:1!
5. Зарба! Ҳамиджоновнинг узоқдан йўллаган зарбаси ноаниқ кўриниш олди.
4. Ууух! Абдуҳамидовнинг аркобатик услубда йўллаган зарбасини Эргашев қайтарди!
1. Учрашув бошланди!



