Айбек Нурбаев: "Футболчилар ўсишга эришяпти, кейинги йил бундан ҳам яхши ўйнаймиз"

Administrator
7 окт 2026, 21:38
Пролиганинг навбатдаги туридан ўрин олган "Шўртан" — "Жайхун" (3:1) учрашувидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Айбек Нурбаев фикрларини билдирди.

"Биринчи ўринда "Шўртан" жамоасини ғалаба билан табриклаймиз. Улар ғалабага ҳақли эди. Ўйинга муносиб тайёргарлик кўрган эдик. ФИФА кунларида ўртоқлик учрашувларида қатнашдик, етарлича ҳордиқ чиқардик. Умуман ҳар томонлама тайёргарлик кўрилганди. Биринчи бўлимда режаларимиз ўзгариб кетди. Режа бўйича ўйиннинг дастлабки қисмида футболчилар туриб беришлари, иккинчисида ўз ўйинимизни кўрсатишимиз керак эди. 2 та гол ўтказиб юбордик, бу кўпайиб кетди. Шогирдларим гол урди, ирода кўрсатишди. Биласиз, таркибимиз ёш, тажриба кам. Хатолар устида ишлаймиз, албатта бизга вақт ва сабр керак. Вазифамиз ҳар ўйинда йигитларни ўстириш, ёрдам бериш. "Арал" жамоасига футболчи етказиб беришни мақсад қилганмиз.

Бизда ҳар доим А ва Б режа бўлиши керак. Биринчи бўлимда ҳисобни ушлаб туриш лозим эди. Янги кучлар орқали ўзимизни схемамизга ўтиш кўзда тутилганди. Бундай ўйинлар ҳам бўлиб туради.  Ҳаёт давом этмоқда, йигитлар ўсишга эришяпти. Кейинги йил бундан ҳам яхши ўйнаймиз", — дейди Айбек Нурбаев.

Ўхшаш янгиликлар


AdministratorМуаллиф
Манба: Championat.asia