

61 ёшли хорватиялик мутахассис 2024 йилда Баҳрайн терма жамоасини мазкур турнир ғолиблигига олиб келган эди. Бироқ амалдаги чемпион сифатида бу йилги мусобақага ташриф буюрган жамоа гуруҳ босқичидаги барча ўйинларда мағлубиятга учраб, турнирни жуда эрта тарк этди.
Эслатиб ўтамиз, Саудия Арабистони мезбонлик қиладиган 2027 йилги Осиё кубогида Баҳрайн терма жамоаси "B" гуруҳидан ўрин олган бўлиб, мусобақа давомида Ўзбекистон, Иордания ва Шимолий Корея вакилларига қарши баҳс олиб боради.



