Ислом Исмоилов: "Қимматли очкони бой бердик"

Iskandarov Abdulaziz
7 окт 2026, 22:44
Суперлига 23-турдан ўрин олган "Нефтчи" – "Хоразм" учрашувидан сўнг "Нефтчи" бош мураббийи Ислом Исмоилов матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида фикрингиз?
- Қимматли очкони бой бердик, бу эса бизни ташвишга солади. Уйда ҳар қандай ўйинда ғалаба қозонишимиз керак бўлади. Агар чемпион бўлишни хоҳласак, ҳар бир баҳсда зафар қучишимиз шарт.

Биринчи таймда нима бўлди билмадим, мавсум давомидаги ҳимояда энг ёмон ўйинимизни кўрсатдик. Тушунарсиз голлар ўтказиб юбордик, бир марта ҳисобни тенглаштирдик, кейин яна оддий ҳолатда тўп ўтказиб юбордик. Умуман тушунарсиз ўйин бўлди.

Хатоларни кўриб чиқамиз ва таҳлил қиламиз. Ҳали ҳеч нарса йўқотилгани йўқ, мавсум энг қизғин паллага кирди. Жамоамиз курашувчан жамоа, биз охиригача курашамиз. Йигитларга ишонаман, насиб қилса ўз олдимизга қўйилган вазифани уддалаймиз.

Ўхшаш янгиликлар


Iskandarov AbdulazizМуаллиф
Манба: Championat.asia