Иброҳимҳалил Йўлдошев жароҳат туфайли ЖЧда қатнашмайди

Sherzod Nurmatov
22 май 2026, 14:55
Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар берди.

Миллий жамоа ҳимоячиси Иброҳимҳалил Йўлдошев машғулотлар пайтида оёғининг тўпиқ қисмида ноқулайлик ҳис қилган.

Дастлабки тиббий диагностик ва клиник текширув хулосаларига кўра, ҳимоячимизнинг эски жароҳати безовта қилган ва унинг тикланиши учун 1 ойдан кўпроқ вақт талаб этилади. Шу сабабли Йўлдошев Жаҳон чемпионатида иштирок этолмаслиги маълум бўлди.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: ЎФА матбуот хизмати