

"Бу шунчаки ақлбовар қилмас натижа. У ажойиб тўпурар. Ўзи учун белгилаб олган стандартлари ва ҳафта сайин ўсиб бораётган ўйини ҳайратланарли.
Харри ушбу турнирга мавсум давомида клуби сафида урган 61 та гол билан келди. Бу жуда катта кўрсаткич. Мен фаолиятимни 80-йиллар охири ва 90-йиллар бошида бошлаганман. Ўша пайтларда бир мавсумда 20 та гол урсангиз ҳам бу жуда катта ютуқ ҳисобланарди.
Ҳозирги футболчилар, айниқса Харри каби ҳужумчилар, самарадорликни мутлақо бошқа даражага олиб чиқишди. У ҳақиқий профессионал ва бундай эътирофларга тўлақонли муносиб", - деди Ширер.



