

"Милан" бош мураббийи Рубен Аморим футболчининг эҳтимолий трансфери бўйича музокараларни бошлашга розилик берган.
Ҳозирда 27 ёшли ярим ҳимоячининг бозор қиймати тахминан 25 миллион евро деб баҳоланмоқда. Бироқ трансфер суммаси бундан ҳам пастроқ миқдорда келишилиши мумкин. Томонлар ўртасида дастлабки маълумот алмашинуви аллақачон бошланган.
Маунт 2023 йилнинг ёзида "Челси"дан "Манчестер Юнайтед"га 64 миллион евро эвазига ўтган эди. Бироқ тез-тез жароҳат олиши сабабли у Манчестер клубида ўз салоҳиятини тўлиқ намоён эта олмади.
"Милан" эса янги мавсум олдидан марказий ярим ҳимоя чизиғини кучайтириш устида ишламоқда ва Маунт бу позиция учун асосий номзодлардан бири сифатида кўрилмоқда.
Маунт ўтган мавсумда манкунианликлар сафида 25 ўйинда қатнашиб, 3 гол ва 1 ассист қайд этди.



