

Бу ҳақда “TEAMtalk” хабар бермоқда.
Манбага кўра, "Эвертон" клуби 28 ёшли англиялик футболчининг ўтиши бўйича дастлабки музокараларни бошлаб юборган. Томонлар ҳозирча келишув муҳокамасининг бошланғич босқичида туришибди. "Ирислар" футболчини сафига қўшиб олиш бўйича иккита вариантни кўриб чиқмоқда: тўлақонли трансфер ёки кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқи билан ижара. Шу билан бирга, трансфернинг амалга ошиши Рэшфорднинг ўз хоҳишига боғлиқ бўлади.
Рэшфорд 2026/27 йилги мавсум барча мусобақаларда жами 8 та ўйинда майдонга тушиб, самарали ҳаракатлари билан ажралиб тургани йўқ. Футболчининг МЮ билан битими 2030 йилнинг июнь ойи охиригача амал қилади. Transfermarkt портали унинг трансфер қийматини 35 миллион еврога баҳоламоқда.



