

Эслатиб ўтамиз, форвард ўтган мавсумни ижара асосида "Барселона"да ўтказганди. Ла Лиганинг ўтган мавсумида у ўз ҳисобига 8 та гол ва 7 та голли узатма ёздириб қўйган.
"Маркус [Рэшфорд] — бизнинг футболчимиз ва у худди бошқалар сингари жамоанинг бир қисми. У келди ва ажойиб тарзда машғулот ўтказди.
Мен уни анчадан бери биламан, шунинг учун унга қандайдир бошқача муносабатда эмасман, бироқ уни шу ҳафта яна жамоада кўриш жуда ёқимли бўлди. Бундан жуда хурсандман.
Маркус — жуда яхши ўйинчи. Агар фаолиятинг 10 ёки 15 йил давом этса, бари сен хоҳлагандек бўлмайдиган пайтлар муқаррар равишда юз беради. Бу — нормал ҳолат. Парвозлар ва пасайишлар бўлиб туради ва буни алоҳида бир ҳолат сифатида қабул қилмаслик керак. Бу вақт ўтиши билан содир бўладиган жараён, ҳозир эса биз жамоа сифатида ижобий ҳолатдамиз ва Маркус бизга жуда кўп нарса бера олади. У буни аллақачон исботлаб улгурган ва яна такрорлай олади. У жамоага ўзига хос янгилик олиб кирмоқда", – деди Кэррик.



