UZ

Сўнгги янгиликлар

15:40"Барселона" келаси мавсумда "Камп Ноу"га қайтишни режалаштирмоқда  0 15:13"Милан" Итальянони бош мураббийлик учун номзод сифатида кўрмоқда  1 14:46Палмер наздида дунёнинг энг яхши футболчиси ким?  4 14:22"Футбол олами". Хайр, "Насаф". Қойил, "Лочин". Ўзбекистон кубогида 4 та гуруҳ ўйинлари тугади  0 14:05Родри Мадрид фахрий медали билан тақдирланди  0 13:38"Челси" Англия терма жамоаси аъзосини кузатмоқда  0 13:11"Барселона" Шенснига ўринбосар қидирмоқда  4 12:43"Бавария" етакчиларидан бири билан шартномани узайтиришга тайёр  0 12:17Рубен Аморим: "Финалга тайёрланишнинг энг яхши усули – "Челси"га қарши ўйнаш"  4 11:42Хёйсен яқин соатларда "Реал"да тиббий кўрикдан ўтади  22 11:1838 ёшли Варди нима учун фаолиятини якунлаш нияти йўқлигини тушунтирди  1 10:51Анчелоттига Бразилия термасида кимлар ёрдам бериши маълум  2 10:20Педри “Барселона“ рекордини ўрнатди  10 09:53“Реал Мадрид“ ярим ҳимояни кучайтириш учун учта футболчи номзодини кўриб чиқмоқда  12 09:22Forbes. Дунёнинг энг сердаромад спортчилар рейтинги тузилди  6

"Golden Boy-2009" — Патиньо ҳозир қаерда? Янгиликлар

"Golden Boy-2009" — Патиньо ҳозир қаерда?

Катта футболга катта шов-шувлар билан кириб келган Алешандре Патони яхши эслайсиз.

У 18 ёшида (2007 йил) ЕЧЛнинг амалдаги ғолиби "Милан" таркибига қўшилганди. Ўшанда "россонерилар" трансфер қиймати 4 млн евро бўлган вундеркинд учун 24 млн сарфлаган. Патиньога бўлажак жаҳон юлдузи сифатида қараларди. Истеъдодли ҳужумчи А cериядаги дастлабки мавсумидаёқ ўзини 9 бор кўрсатишга улгурди. 2009 йилда "Golden Boy" мукофотига муносиб кўрилди. 

Бироқ, кутилмаганда орттириб олинган жароҳат Алешандренинг ўйинида пасайиш келтириб чиқарди ва асосий таркибдаги ўрнини йўқотди. Бу пайтда Пато клуб хўжайини Сильвио Берлусконининг арзанда қизи Барбара Берлускони билан учраша бошлаганди. Бу муҳаббат қиссаси жамоа бош мураббийига ёқмас, у Пато футболчи сифатида таназзулга учраганини англаётганди. Бразилиялик футболчи дастлаб мураббий билан, кейин бутун жамоа билан зиддиятларга бора бошлади. Кейинчалик, Пато Бразилияга қайтишни мантиқан тўғри деб билди. Жуфтлик ажрашишга қарор қилишганди. Футболчи ўша кундан бошлаб бир неча бор аввалги мавқейини тиклашга ҳаракат қилиб кўрди. Аммо, барчаси бесамар кетди. 

Бу орада "Челси", "Вильярреал", "Сан-Пулу" ва Хитой Суперлигасида тўп тепишга улгурган футболчи аллақачон 31 ёшни қоралаб қўйди. У бугунги кунда MLS вакили "Орландо Сити" жамоаси шарафини ҳимоя қиляпти.

Қуйида Патонинг ўзи ўйнаган барча жамоалардаги статистикаси билан танишиб олишингиз мумкин.

клубўйинголассист
"Милан"1506318
"Сан-Паулу"1053215
"Тяньцзинь Тяньхай"
60368
"Коринтианс"39121
"Вильярреал"2465
"Интернасьонал"18101
"Челси"21-
"Орландо"1--
Муаллиф :
Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика