Гиорги Жгераная: “Жамоамизда кумуш медални қўлга киритиш имконияти бор”

Aslanov Jasurbek
18 ноя 2026, 18:51
Ўзбекистон Суперлигасининг 28-туридан ўрин олган “Навбаҳор” – “Нефтчи” жамоалари ўртасидаги “водий дербиси” доирасидаги учрашув арафасида “лочинлар”нинг грузиялик тажрибали ҳимоячиси Гиорги Жгереная бўлажак беллашув ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

- Ҳар қандай дерби ўйинлари доимо кескин курашлар остида кечади.Бундай учрашувларда ҳар бир футболчи майдонга ўзгача иштиёқ ва мотивация билан майдонга тушади. Бўлажак баҳс эса медаллар тақдирига ойдинлик киритиши билан янада аҳамиятли. Ўзингизга маълум, “Нефтчи” амалдаги мамлакат чемпиони ҳамда жорий мавсумда ҳам ўз унвонини сақлаб қолиш учун кураш олиб бормоқда. Жамоамизда эса кумуш медални қўлга киритиш имконияти бор. Мазкур омиллар сабабли, бўлажак ўйиннинг принципиаллик жиҳати жуда юқори. 

Ўхшаш янгиликлар

Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: fcnavbahor.uz

Сўнгги янгиликлар

Барча ›