83-ўриндан ТОП-50 сари: Ўзбекистон терма жамоасининг сўнгги 6 мураббий қўл остидаги ФИФА рейтинги ўзгаришлари

Aslanov Jasurbek
18 ноя 2026, 17:52
Ўзбекистон миллий терма жамоаси сўнгги ўн йилликда бир неча мураббийлар қўл остида турли даврларни бошдан кечирди.

Бу вақт оралиғида жамоанинг ФИФА рейтингидаги ўрни ҳам сезиларли даражада ўзгариб турди — 95-поғонагача тушишдан тортиб, Жаҳон чемпионати олдидан ТОП-50 га киришгача бўлган йўл босиб ўтилди.

Қуйида Ўзбекистон миллий терма жамоасининг охирги 6 нафар бош мураббийи даврида қайд этилган рейтинг ўзгаришлари билан танишишингиз мумкин:

  • Самвел Бабаян (2015 йил июнь – 2017 йил сентябрь): Жамоа рейтингда 75-ўриндан 48-ўрингача кўтарилиб, 2016 йил охирини 49-ўринда якунлади. Бироқ ЖЧ-2018 саралашидаги сўнгги муваффақиятсиз ўйинлардан кейин 68-ўринга тушиб кетди.

  • Эктор Купер (2018 йил август – 2019 йил сентябрь): Жамоани 95-ўриндан қабул қилиб олиб, 2019 йилги Осиё Кубогидаги иштирокдан сўнг 82–84-ўринларгача кўтарди.

  • Вадим Абрамов (2019 йил сентябрь – 2021 йил июнь): Унинг даврида жамоа 82-ўриндан 85-ўрингача пасайиб, ЖЧ-2022 саралашидан чиқиб кетди.

  • Сречко Катанец (2021 йил август – 2025 йил январь): Жамоани 83-ўрин атрофида қабул қилиб олиб, 3,5 йил ичида энг барқарор ўсишни таъминлади ва терма жамоани 58-ўрингача олиб чиқди.

  • Темур Кападзе (2025 йил январь – октябрь): Катанецдан кейин жамоани бошқариб, Ўзбекистонни тарихда илк бор Жаҳон чемпионатига олиб чиқди ва рейтингда 55-ўрингача кўтарилишига ҳисса қўшди.

  • Фабио Каннаваро (2025 йил октябрь – ҳозиргача): Жамоани 55-ўринда қабул қилиб олди ва ЖЧ-2026 олдидан 50-ўрингача кўтарди. Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичидаги учта мағлубиятдан сўнг жамоа 60-ўринга тушиб кетди, аммо кузги ўртоқлик учрашувларидаги ғалабалардан кейин ҳозирда 59-ўринда бормоқда.

Ўхшаш янгиликлар

Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›