Факт. Диёр Холматов гол урган ўйинларда "Навбаҳор" ютқазмаяпти

Iskandarov Abdulaziz
8 ноя 2026, 08:40
Наманганнинг "Навбаҳор" жамоаси Суперлигада дадил одимлашда давом этмоқда.

Жамоа кеча 27-турда сафарда "Қизилқум" устидан зафар қучди, ғалаба голига ярим ҳимоячи Диёр Холматов муаллифлик қилди. Бу "лочинлар" аъзосининг жорий мавсумдаги 4-голи сифатида қайд этилди. Холматов тўп киритган учрашувларда наманганликлар мағлубиятга учраётгани йўқ.

5-тур. "Навбаҳор" - "Машъал" 2:1

17-тур. "Навбаҳор" - "Бунёдкор" 4:3

21-тур. "Бухоро" - "Навбаҳор" 1:4

27-тур. "Қизилқум" - "Навбаҳор" 0:1

Ўхшаш янгиликлар


Iskandarov AbdulazizМуаллиф
Манба: Championat.asia