CIES дунёнинг энг қиммат дарвозабонлари рейтингини эълон қилди

Aslanov Jasurbek
18 ноя 2026, 16:29
Халқаро спорт тадқиқотлари маркази (CIES) дунёнинг энг қиммат дарвозабонлари рейтингини тузиб чиқди.

Рўйхатдан жами 100 нафар футболчи ўрин олди. Биринчи поғонани "Барселона" посбони Жоан Гарсия эгаллади — унинг трансфер қиймати 80,6 миллион еврога баҳоланмоқда.

Топ-10 рейтинг қуйидагича кўриниш олган:

  • Жоан Гарсия ("Барселона") — 80,6 млн евро;

  • Жанлуижи Доннарумма ("Манчестер Сити") — 79,9 млн евро;

  • Сенне Ламменс ("Манчестер Юнайтед") — 64,2 млн евро;

  • Зион Судзуки ("Астон Вилла") — 59,5 млн евро;

  • Барт Вербрюгген ("Брайтон") — 57,9 млн евро;

  • Майк Пендерс ("Челси") — 57,1 млн евро;

  • Лукаш Горничек ("Ньюкасл") — 55,9 млн евро;

  • Робин Руфс ("Сандерленд") — 52,3 млн евро;

  • Матвей Сафонов (ПСЖ) — 50,8 млн евро;

  • Йонас Урбиг ("Бавария") — 50 млн евро.

Ўхшаш янгиликлар

Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: CIES

Сўнгги янгиликлар

Барча ›