Суперлига. "Ризеспор" меҳмонда дуранг ўйнади, Алиқулов захирадан ўйинга қўшилди

Alisher Ostonov
8 ноя 2025
Туркия Суперлигаси 12-тур доирасидаги "Газиантеп" — "Ризеспор" ўйини бўлиб ўтди.

Баҳс 2:2 ҳисобидаги дуранг билан якунланди. Қизиғи, меҳмонлар 2:0 ҳисобида олдинда бораётган эди, аммо якуний ҳисоб 2:2 кўринишини олди. Таъкидлаш керакки. ҳар иккала жамоа ўйинчилар биттадан автогол муаллифи бўлишди.

Меҳмонлар сафида ўзбекистонлик ҳимоячи Ҳусниддин Алиқулов 90+1 дақиқада захирадан ўйинга қўшилди.


8 ноя 2025, 16:30
Gaziantep F.K. — Rizespor
2 – 2
Тугади





Alisher OstonovМуаллиф
Манба: championat.asia