“Атлетико” “Тоттенхэм”дан Ромерони сотиб олишга яқин

Sherzod Nurmatov
11 авг 2026, 18:07
“Атлетико” “Тоттенхэм” марказий ҳимоячиси Кристиан Ромерони сафига қўшиб олишга яқин турибди.

Бу ҳақда таниқли инсайдер Фабрицио Романо хабар бермоқда.

28 ёшли аргентиналик футболчи мадридликлар сафига ўтишга розилик берган. Клублар ўртасидаги музокаралар якуний босқичда турибди.

Шунингдек, Ромерони сотиб олишга “Арсенал” ҳам қизиқиш билдирмоқда, бироқ “Тоттенхэм” ўз ўйинчисини “канонирлар”га сотишни хоҳламаяпти. Футболчига “Барселона” ҳам харидор бўлиб турганди, аммо каталонияликлар айни вақтда “Манчестер Сити” ярим ҳимоячиси Родрининг трансфери устида иш олиб бормоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: x.com/FabrizioRomano