UZ

Сўнгги янгиликлар

22:36Жибриль Сиссе: "Аргентина термасини кўра олмаяпман"  0 22:16Расман: Одил Абдумажидов - “Андижон” футболчиси  6 21:49Расман: "Шўртан" "Арал" посбонини ўз таркибига қўшиб олди  1 21:35Генрих Мхитарян финалда ПСЖдан учралган мағлубият ҳақида Киву нима деганини айтди?  0 21:08Расман: "Шўртан" Шайкуловни сафига қўшиб олди  1 20:53Рубен Аморим: "У МЮнинг келажаги"  0 20:37Давид Луис Конте ҳақида: "У билан доим жанжаллашардик"  0 20:22Эрон. "Персеполис" сафарда ғалабага эришди ва пешқадам бўлиб олди  0 19:49Каталония дербиси қайноқ ўтади. "Эспаньол" "Барселона"га қарши ўйин олдидан эҳтиёт чораларини кўрмоқда  3 19:30Эрон чемпионати. "Трактор" "Шамс Азар" меҳмони бўлди, Ҳамробеков 56 дақиқа ўйнади  1 19:13Расман: Ўзбекистон МТЖнинг дарвозабонлар бўйича собиқ мураббийи ОКМКда иш бошлади  3 18:56​Расман: "Андижон" грузиялик футболчи трансферини эълон қилди  7 18:36"Барселона" ва АПЛ клублари Камерун терма жамоаси ҳужумчисини кузатмоқда  1 18:07"Хоразм" футболчиси "Сурхон"га ўтмоқда  1 17:39"Ювентус" ва "Рома" афсонаси Левандовскини "Милан"га ўтишдан огоҳлантирди  3

Футзал. Ўзбекистон терма жамоасининг бугунги машғулоти Янгиликлар

Футзал. Ўзбекистон терма жамоасининг бугунги машғулоти

Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Колумбияда ўтказиладиган Жаҳон чемпионатига тайёргарликни давом эттирмоқда.

Терма жамоамизнинг кундузги машғулотида бош мураббий Хосе Мария Мендез асосан ўйин пайтида юзага келадиган ҳолатлар, ҳимояда ва ҳужумда қандай ҳаракат қилиш зарурлиги, имкониятлардан унумли фойдаланиш устида иш олиб борди. Мундиал бошланишига оз вақт қолгани боис оғир жисмоний машқлардан фойдаланилмаяпти.

Ўзбекистон терма жамоасининг бугунги машғулотида қатнашган футзалчилар:

Дарвозабонлар: Рустам Умаров, Акмал Хазратқулов, Шавкат Ибрагимов.

Ўйинчилар: Фарҳод Абдумавлонов, Артур Юнусов, Шуҳрат Тожибоев, Константин Свиридов, Нодир Элибоев, Даврон Чориев, Жавлон Аноров, Илҳом Ҳамроев, Андрей Шлема, Дилшод Раҳматов, Дилшод Ирсалиев, Тоҳир Абдураззоқов, Жамолиддин Шарипов, Феруз Фахриддинов, Машраб Одилов.

Бугун Машраб Одилов ва Жавлон Аноровлар кичик жароҳат олиб машғулотни охиригача етказа олишмади. Терма жамоамиз шифокорларининг сўзларига кўра, уларнинг жароҳати жиддий эмас.

Мундиалда иштирок этадиган якуний рўйхатдан юқоридаги футзалчилардан 14 нафари жой олади.



Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий терма жамоаси мундиалга тайёргарлик жараёнидаги навбатдаги учрашувни 28 ва 29 август кунлари Эрон терма жамоасига қарши ўтказади.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика