Абдуқодир Ҳусанов собиқ жамоаси янги бош мураббий номини эълон қилди

Sherzod Nurmatov
16 июн 2026, 19:10
"Ланс" Дино Топпмёллерни бош мураббий этиб тайинлади.

Унинг шартномаси 2028 йилгача мўлжалланган.

Германиялик мутахассиснинг аввалги иш жойи "Айнтрахт" Франкфурт бўлганди.

photo_2026-06-16_23-58-03.jpg

"Ланс" 2025/26 йилги мавсуми Лига 1'да 2-ўринни эгаллади ва Франция Кубогини қўлга киритди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон МТЖ ҳимоячиси 2023 йилдан 2025 йилгача айнан “Ланс” шарафини ҳимоя қилган эди.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: AP News