Флорентино Перес "Атлетико" ҳақида: "Мен клубни бошқариб, кейин уни сотиб бойиб кетадиганлар тоифасидан эмасман"

Aslanov Jasurbek
13 май 2026, 11:41
"Реал" президенти Флорентино Перес "Атлетико"нинг янги хўжайинларини танқид остига олди.

"Мен ваъда қилганимдек, клуб активларини унинг аъзоларига топширишни истайман. Клуб уларга тегишли. Мен "Атлетико"ни бошқариб, кейин уни сотиб юборган ва шу орқали бойиб кетганлар каби эмасман. Мен учун ультраслар эмас, клуб аъзолари овоз беришади", — деди Перес йил бошида "Атлетико"нинг назорат пакетини (57 фоиз) сотиб олган Американинг "Apollo" жамғармасига шаъма қилиб.

Эслатиб ўтамиз, ҳозирда "маттрасчилар" клуби тахминан 2,5 миллиард еврога баҳоланмоқда.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Marca