Сентябрда 41 ёшга тўладиган Модрич "Милан" билан янги шартнома бўйича келишиб олди

Aslanov Jasurbek
21 июл 2026, 22:30
Лука Модрич "Милан" сафида тўп тепишни давом эттиришга рози бўлди.

Инсайдер Фабрицио Романонинг хабар беришича, ярим ҳимоячи "россонери" билан шартномани узайтириш бўйича оғзаки келишувга эришган. Шартнома аввал хабар қилинганидек, қисқа муддатли – бир йилга мўлжалланган бўлади.

Сентябрь ойида Модрич 41 ёшни қаршилайди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Fabrizio Romano