"Реал"" ва Перес Венесуэлада жабрланганларга 2 млн евро ажратади
30 июн 2026, 13:00
"Реал Мадрид" клуби ва унинг президенти Флорентино Перес Венесуэладаги бир қатор зилзилалардан жабр кўрганларга ёрдам бериш учун 2 миллион евро ажратади, деб хабар бермоқда мадридликлар расмий сайти.
"Қаймоқранглилар" фавқулодда ёрдам сифатида жабрланганлар ва критик вазиятга тушиб қолган оилаларга 1 миллион евро йўналтиради. Яна 1 миллион еврони Переснинг шахсан ўзи ажратади.