

Морган Рожерс ва "Челси" трансфер ҳужжатларини расмийлаштиришди. Аввалроқ "Астон Вилла" ярим ҳимоячини 117 миллион фунт стерлингга сотиши ҳақида маълумот пайдо бўлганди. 23 ёшли ярим ҳимоячи тарихдаги энг қиммат инглиз футболчисига айланади. The Athletic хабарига кўра, Рожерс аллақачон шартнома имзолаб бўлган. Келишув олти йилга мўлжалланган бўлиб, яна бир йилга узайтириш опциясини ўз ичига олади. Морган янги жамоасига унинг Австралия ва Осиё бўйлаб мавсумоволди турнеси вақтида (28 июлдан 9 августгача) қўшилиши кутилмоқда.


