

Бунга унинг клуб манзилига айтган "Негрейра иши" билан боғлиқ баёнотлари сабаб бўлган.
Маълум қилинишича, май ойи ўрталарида Перес ҳакамлар ҳаракатлари туфайли "Реал"дан еттита чемпионлик тортиб олинганини айтган эди.
Эслатиб ўтамиз, 2023 йилда Барселона ва унинг раҳбариятига Испания Ҳакамлар техник қўмитасининг (CTA) собиқ вице-президенти Хосе Мария Энрикес Негрейрага тўланган маблағлар бўйича пора бериш айбловлари қўйилган. Суд 2001–2018 йиллар оралиғида "Барселона" томонидан Негрейрага бир неча миллион евро тўланганини жиноят сифатида баҳолаган.
Каталония клуби аввалроқ "Реал" президентлик сайловлари туфайли суд ишларига тайёргарликни вақтинча тўхтатиб турган эди. Клуб раҳбарияти сайлов натижаларини кутишни маъқул кўрган. Флорентино Перес расман қайта сайлангач, бу жараён яна фаоллаштирилди.
Шунингдек, "Барселона" аввал "Реал"нинг собиқ мураббийи Альваро Арбелоага нисбатан ҳам суд даъвоси қўзғатиш имкониятини кўриб чиққан. Чунки у ҳам Пересга ўхшаш баёнотлар билан чиққан эди. Бироқ Арбелоа лавозимидан кетгач, бу вариантдан воз кечилгани айтилмоқда.
"Барселона"да Флорентино Переснинг сўзлари туҳмат деб баҳоланмоқда ва клуб судда ғалаба қозониш имконияти юқори эканига ишонмоқда.



