
Нидерландия ОАВларининг маълумотларига кўра, ҳозирда полиция Диперинк ўлимининг сабаблари ва тафсилотларини ўрганмоқда. Ҳозирча бу борада расмий баёнот берилгани йўқ.
Роб Диперинк 2026 йилги жаҳон чемпионатида VAR видеоассистенти сифатида ишлаши керак эди. Бироқ, ҳакам апрель ойида вояга етмаган болага нисбатан жинсий зўравонлик қилишда айбланиб, мундиалдаги фаолиятидан четлатилган эди. Кейинчалик, далиллар етишмаслиги сабабли ушбу жиноий иш ёпилган.