

Sky Sport Deutschland журналистининг хабарига кўра, мадридликлар "Лейпциг" ҳужумчисини сотиб олишга яқин турибди, фақатгина расмийгарчилик ва сўнгги деталларни ҳал қилиш қолган. Немис клуби кафолатланган тарзда 125 миллион евро олади. Яна 10 миллион евро – реал бонуслар, мураккаброқ шартларга эга тўловларни ҳам ҳисобга олган ҳолда "Лейпциг" умумий ҳисобда 140 миллион еврогача ишлаб топиши мумкин.



