ЕЧЛ саралаши. Раҳмоналиев голли пас берган ўйинда "Сабаҳ" минимал фарқ билан ютқазди

Administrator
6 авг 2026, 00:19
УЕФА Чемпионлар лигаси учинчи саралаш раунди баҳслари ўтказилмоқда.

Ўзбекистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси Умарали Раҳмоналиев тўп тепадиган Озайрбайжоннинг “Сабаҳ” жамоаси бу босқичда Данияниг “Архус” клуби меҳмони бўлди. Раҳмоналиев учрашувни асосий таркибда бошлади ва 66 дақиқада Симичнинг голига ассистентлик қилди. Бироқ озарбайжонликлар 1:2 ҳисобида мағлубиятга учрашди. Жавоб учрашуви келаси ҳафта (11 август) “Сабаҳ” майдонида бўлиб ўтади.

УЕФА Чемпионлар лигаси, учинчи саралаш босқич

“Архус” - “Сабаҳ” 2:1

Голлар: Богере 31, 63 - Симич 66.

Ўхшаш янгиликлар


AdministratorМуаллиф
Манба: championat.asia