

Тимур Кападзе бошчилигидаги "Навбаҳор" "Насаф"ни меҳмон қилади. Жамоалар шу кунга қадар Наманганда 28 маротаба тўқнаш келишган. Бу ўйинларда 9 бор мезбонлар, 5 бор "аждарлар" ғалаба қозонган, 14 та баҳсда ғолиб аниқланмаган.
Қизиқ факт шуки, "лочинлар" охирги маротаба рақибини уйда 2017 йил таслим қилган ва сўнгги бор 2019 йил гол уришга муваффақ бўлган.
Охирги 9 та ўйинда қайд этилган натижалар:
2025. "Навбаҳор" – "Насаф" 0:0
2024. "Навбаҳор" – "Насаф" 0:1
2023. "Навбаҳор" – "Насаф" 0:1
2022. "Навбаҳор" – "Насаф" 0:0
2021. "Навбаҳор" – "Насаф" 0:0
2020. "Навбаҳор" – "Насаф" 0:0
2019. "Навбаҳор" – "Насаф" 1:1
2018. "Навбаҳор" – "Насаф" 0:0
2017. "Навбаҳор" – "Насаф" 1:0
Маълумот учун, бугунги беллашув соат 19:00 да старт олади.



