

Суперлига
17-тур
“Навбаҳор” – “Бунёдкор” 4:3
Наманган. “Марказий” стадиони. 19:00
Голлар: Муҳаммадали Ғиёсов 5’, Ҳусайн Норчаев пенальти 19’, Диёр Холматов 63’, Руслан Жиянов пенальти 89’ – Сардор Абдунабиев 38’, Дмитрий Плетнёв (Сардор Абдунабиев) 51’, Фаҳриддин Муҳаммадов (Носиржон Абдусаломов) 70’
Бош ҳакам: Равшан Абдувоҳидов
Ëрдамчи ҳакамлар: Зуфар Элибоев, Аваз Абдуллаев
Захира ҳаками: Нуржаҳон Сулаймонов
Назоратчи: Александр Попов
VAR: Акобирхўжа Шукуруллаев
AVAR: Санжар Шоюсупов
Комиссар: Владимир Назаров
“Навбаҳор”: 1.Ўткир Юсупов, 2.Саидазамат Мирсаидов, 4.Исломбек Маматказин, 8.Диёр Холматов, 11.Ҳусайн Норчаев, 13.Бенжамин Тейди (28.Жоэль Кожо, 83, 17.Муҳаммадали Ғиёсов (6.Шоҳруҳ Абдураҳмонов, 35, 3.Зафарбек Раҳимжонов, 83), 22.Умар Адҳамзода, 30.Жасурбек Жалолиддинов (7.Русланбек Жиянов, 55), 34.Гиорги Жгереная, 77.Муҳаммадали Усмонов (23.Ваня Илич, 55).
Захира: 16.Шукрон Йўлдошев, 5.Дилшоджон Комилов, 21.Асадбек Раҳимжонов, 55.Муҳаммадқодир Ҳамралиев.
“Бунёдкор”: 16.Федерико Ботти, 3.Сардор Раҳмонов, 8.Дмитрий Плетнёв, 10.Амир Тўрақулов, 11.Сардор Абдунабиев (81.Абдусамир Илҳомов, 88), 13.Муҳаммад Ҳакимов, 20.Абдулфайз Бобомуродов (39.Фаҳриддин Муҳаммадов, 62), 21.Носиржон Абдусаломов (56.Абдулқодир Мирфайзиев, 88), 27.Ислом Анваров, 45.Шамсиддин Турсунмаҳамадов, 66.Азизбек Тўлқунбеков.
Захира: 1.Абдумавлон Абдулжалилов, 17.Музаффар Олимжонов, 47.Бунёд Баҳодиров, 74.Иван Букрин, 88.Миркамол Аннаматов, 97.Муҳаммадали Адҳамов.
Огоҳлантиришлар: Шамсиддин Турсунмаҳамадов (31), Гиорги Жгереная (75), Абдулқодир Мирфайзиев (90+5).
УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ!
90+5. Мирфайзиев Норчаевга нисбатан қўпол ҳаракат қилди ва огоҳлантирилди.
90+1. Жгереная Муҳаммадовнинг футболкасидан тортиб йиқитди.
90. Иккинчи таймга 6 дақиқа қўшилди.
89. ГОЛ! Руслан Жиянов пенальтидан гол уриб, ҳисобни 4:3 кўринишига келтирди!
88. “Бунёдкор”да 2 та ўзгариш: Абдусаломов ўрнига Мирфайзиев, Абдунабиев ўрнига Илҳомов туширилди.
86. Пенальти! Жияновнинг пасидан сўнг тўп “подкат” билан сирпаниб келган Тўрақуловнинг қўлига тегди деб топилди.
83. Ууух! Жияновнинг ҳаволатиб амалга оширган пасидан кейин Кожо бош билан зарба берди, сал ноаниқ.
83. “Навбаҳор”да 2 та алмаштириш: Абдураҳмонов ўрнига Раҳимжонов, Тейди ўрнига Кожо ўйинни давом эттиради.
81. Бугунги учрашувга 18782 томошабин келибди. Зўр натижа!
79. Уууух! Иличнинг кучли зарбасидан кейни Ботти зарбани қайтарди, қайтган тўпни эса Абдураҳмонов дарвозага аниқ йўллай олмади.
75. Жгереная катта тезликда тўп билан олдинга ўтаётган Абдунабиевни очиқчасига йиқитди ва сариқ карточка олди.
74. Ууух! Жияновнинг пасидан сўнг Норчаев зарба берди, уни Ботти бартараф этди!
72. Тўлқунбеков қанотдан олдинга қочишни ният қилган Жияновни йиқитишга мажбур бўлди.
70. ГОЛ! Абдусаломов битта пас билан Муҳаммадовни қулай вазиятга олиб чиқди, унинг ерлатиб берган зарбаси дарвоза устунига тегиб тўрдан жой олди — 3:3!
69. Зейтуллаев айрим вазиятлар юзасидан ҳакам Абдувоҳидовга эътироз билдирди. Рефери уни тинчлантириб, бироз вақт ўтиб ўйинни давом эттирди.
66. Ислом Анваров тўпни олиб қўйиш илинжида Иличга нисбатан қўполлик ишлатди.
63. ГОЛ! Жияновнинг зарбасидан кейин тўп устунга тегиб қайтди, қайтган тўпни Холматов дарвозага йўллади — 3:2!
62. “Бунёдкор”да алмаштириш: Бобомуродов ўрнига Муҳаммадов майдонга тушди.
60. Абдунабиевга нисбатан қўпол ўйнаган Мирсаидовга сариқ карточка кўрсатилди.
56. Иличнинг бурчак зарбасидан ошириб берган тўпидан кейин Раҳмонов бош билан тўпни узоқлаштираётганида тўп қўлга теккан бўлиши мумкин. VAR вазиятни ўрганмоқда.
55. “Навбаҳор”да 2 та ўзгариш: Жалолиддинов ўрнига Жиянов, Усмонов ўрнига Илич туширилди.
51. ГОЛ! Абдунабиевдан пас қабул қилиб олган Плетнёв айланма зарбаси орқали узоқ бурчакни пойлади — 2:2!
49. Холматовнинг бурчак зарбасидан ошириб берган тўпидан сўнг ичкарида Маматказин ва Раҳмонов ўзаро тўқнашди.
47. Бобомуродов тўпни тепиш чоғида майдон ташқарисида турган Усмоновни аниқ пойлади. Муҳаммадали рақибга эътироз билдирмоқда.
46. Иккинчи тайм бошланди!
Биринчи бўлим тугади. Танаффус!
45. Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди.
43. Уууух! Жалолиддиновнинг чап оёқда берган зарбаси дарвоза тўсини тепасидан ўтиб кетди, тўп дарвозага шўнғиди, фақат сал кечроқ.
42. Зарбааа! Холматов олис масофадан зарба берди, ноаниқ.
39. Анваров Усмоновга нистабан жиддий равишда қоидани бузди.
38. ГОЛ! Сардор Абдунабиев тўпни ўнгга олган ҳолда дарвоза тўққизлигини аниқ нишонга олди — 2:1!
35. “Навбаҳор”да ўзгариш: Ғиёсов ўрнига Абдураҳмонов ўйинни давом эттиради.
34. Зарбаа! Холматовнинг узатмасидан кейин Жалолиддинов бош билан хавфли зарба берди, аммо ноаниқ.
31. Турсунмаҳамадов Ғиёсовга нисбатан қўпол ҳаракат қилди ва сариқ карточка олди.
29. Зарба! Абдунабиев жарима майдончаси ичига ёриб кириб, зарба берди ва тўп ҳимоячига тегиб қайтди.
24. Салқинланиш вақти эълон қилинди.
21. Зарбаа! Абдусаломовнинг жаримадан йўллаган зарбасига сал аниқлик етишмади.
19. ГОЛ! Наманганликлар ҳужумчиси Ҳусайн Норчаев пенальтидан гол урди — 2:0!
17. Пенальти! Тўрақулов Ғиёсовнинг оёғига тепди ва пенальти белгиланди.
14. “Навбаҳор” тўпга эгалик қилган ҳолда баҳс назоратини қўлга олган.
12. Плетнёв майдон марказида Тейди томонидан йиқитилди.
8. Зарбааа! Жалолиддиновнинг бурчак зарбасидан ошириб берган тўпини Жгереная бош билан дарвозага йўналтирди, сал ноаниқ.
7. Мирсаидовнинг узатмасидан сўнг Ҳакимов тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.
5. ГОЛ! Норчаевнинг зарбасини Ботти қайтарди, қайтган тўпни Ғиёсов дарвозага киритиб, ҳисобни очди — 1:0!
3. Жгереная “Бунёдкор” ташкил этган ҳужумни бартараф этди.
1. Учрашув бошланди!



