Федерико Ботти: "Бунёдкор"да қолиб, охиригача ёрдам беришга қарор қилдим"

Iskandarov Abdulaziz
21 авг 2026, 11:30
"Бунёдкор"нинг италиялик дарвозабони Федерико Ботти "Қўқон-1912"га қарши кечган баҳсдан (0:1) сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

— Навбатдаги очко бой берилди...

— Мураккаб ва оғир ўйин бўлди. Афсуски, жуда эрта гол ўтказиб юбордик. Шунга қарамай, йигитлар охиригача майдонда қаттиқ кураш олиб боришди. Жараёнга қараганда, ҳисобни тенглаштириш учун имкониятларимиз бор эди, аммо, афсуски, баҳс якунига қадар буни уддалай олмадик. Энди бор эътиборимизни кейинги учрашувларга қаратган ҳолда олдинга интиламиз.

"Бунёдкор"нинг руҳий ҳолати ва жамоадаги муҳит ҳақида нима дея оласиз?
— Албатта, жамоа атрофида юз бераётган турли ўзгаришлар фонида руҳий жиҳатдан тикланиш осон кечмаяпти. Таркибимизда академиядан келган ёш футболчилар жуда кўп. Бундай таркиб билан натижа кўрсатиш оғир, лекин биз ҳар бир ўйинга алоҳида тайёргарлик кўриб, майдонга фақат ғалаба учун тушяпмиз.

DSC_4783.JPG

Трансферлар ойнасида кўпчилик жамоани тарк этди. Сизни "Бунёдкор"да нима олиб қолди?

— Мен Тошкентда қолишни афзал кўрдим. Италиялик мураббийлар штаби ҳамда бош мураббий билан суҳбатлашгач, "Бунёдкор"да қолишга қарор қилдим. Мақсадим — охиригача курашиб, жамоага ёрдам бериш ва уни қийин вазиятдан олиб чиқиш.

Ўхшаш янгиликлар


Iskandarov AbdulazizМуаллиф
Манба: Championat.asia