Бензема Ла Лигага қайтиши мумкин

Sherzod Nurmatov
21 авг 2026, 14:10
“Ал Ҳилол” ҳужумчиси Карим Бензема Испания чемпионатига қайтиши эҳтимоли бор.

Саудия Арабистони клуби форвард билан шартномани бекор қилишга қарши эмас.

“Бетис” франциялик футболчини эркин агент сифатида сафига қўшиб олиш бўйича музокараларни олиб бормоқда. Футболчининг ўзи ҳам Севилья жамоасига ўтиш вариантини кўриб чиқишга тайёр.

Эслатиб ўтамиз, Бензема 2009 йилдан 2023 йилгача “Реал” шарафини ҳимоя қилган.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: The Touchline