

Футболчи “Навбаҳор” билан шартнома имзолади. Бу ҳақда наманганликлар матбуот хизмати эълон қилди.
“Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Муҳаммадқодир Ҳамралиев жамоамиз билан шартнома имзолади.
Ушбу футболчи – 2001-йил, 6- июль куни Фарғона шаҳрида туғилган. Амплуаси - ҳимоячи.
Фаолияти давомида "Динамо" (Самарқанд, 2020-2021 йиллар), "Олимпик" (Тошкент, 2022 йил), жамоаларида ўйнаган, 2023 йилдан буён "Пахтакор" (Тошкент) сафида ўйнаётганди.
Бундан ташқари, Муҳаммадқодир Ҳамралиев Ўзбекистон У-23 (2021-2024) терма жамоаси таркибида майдонга тушган ва 2023 йилдан буён Ўзбекистон миллий терма жамоамиз аъзоси саналади.
Муҳаммадқодир Ҳамралиевга “Навбаҳор” таркибида ёрқин ўйинлар намойиш этиб, “лочинлар”нинг зафарларига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшишига тилакдошмиз” - дейилади “Навбаҳор” баёнотида.



