

Анжуман давомида Каннаваро миллий жамоага оид ёлғон маълумотлар тарқатилгани ҳақида гапирди.
“Кимдир роса кўп ёлғон маълумот тарқатган. Балки хорижлик мураббий бўлганим учундир. Биз амал қилган қоидаларни мен ўйлаб топмаганман. Бу Европа стандарти. Нима сабабдан ёлғон маълумот тарқатишганини тушинмадим. Аввалги мураббий маҳаллий ажоиб мутахассис бўлган, яхши натижаларга эришган. Лекин бу мени танқид қилишга сабаб бўла олмайди. Бу масалага аниқлик киритмасам бўлмасди. Терма жамоа ичида “каламуш” бўлгани сабабми нотўғри маълумотлар кўпайиб кетди” - деди Каннаваро.



