ОФК Инфантинони қўллаб-қувватлагани сабабли JFA вице-президенти лавозимидан кетди

Aslanov Jasurbek
28 окт 2026, 19:02
Япония футбол ассоциацияси (JFA) вице-президенти ва Япония терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Такеси Окада Осиё футбол конфедерацияси ФИФА раҳбари Жанни Инфантинонинг қайта сайланишини қўллаб-қувватлагани ортидан ўз лавозимидан истеъфога чиқди.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ ОФК президенти Салмон бин Иброҳим Ал-Халифа 2027 йилнинг март ойига белгиланган сайловларда Инфантино номзодини ёқлаб чиққан эди.

"Мен доимо спорт олийжаноб бўлиши керак деб ҳисоблаганман ва унинг жамиятдаги қадрини юқори баҳолаганман. Бироқ, футбол бўйича жаҳон чемпионати билан боғлиқ сўнгги воқеалар менинг қарашларим ҳамда амалга оширилаётган ҳаракатлар ўртасидаги жиддий қарама-қаршиликни келтириб чиқарди. Спортчи сифатида мен бунга чидай олмас эдим ва бу шундай қарорга келишимга сабаб бўлди.

ОФК билан муносабатларимизни ҳисобга олганда, конфедерация билан ҳамжиҳатлик ва унинг япон футболига таъсири амалий сабабларга эга эканлигини тушунаман. Ўз лавозимимни муддатидан олдин тарк этаётганимдан жуда афсусдаман, лекин бу қарорни чуқур ўйлаб кўриб қабул қилганимни тўғри тушунасиз деб умид қиламан", — дейилади Окаданинг баёнотида.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: jfa.jp

Сўнгги янгиликлар

Барча ›